Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда зўравонликка учраган 17 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Туркияда зўравонликка учраган 17 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Туркияда зўравонликка учраган 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вояга етмаган фуқаро ўқиш баҳонасида Туркияга олиб борилган. У ерда мажбурий никоҳга ундаш, жисмоний зўравонлик ва мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келган.

Фуқаро ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.

Бош консулхона томонидан адвокатлар жалб қилиниб, унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, фуқаронинг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланган.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, вояга етмаган фуқаронинг хавфсизлигини, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ҳимоясини таъминлаш масалалари тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган.

Киритилди: Бугун 01:30. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!