Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шахмат терма жамоаси аъзолари ҳибсга олинди

Шахмат терма жамоаси аъзолари ҳибсга олинди

Афғонистон эркаклар шахмат терма жамоаси аъзолари яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Chessmaestro” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Олимпиадада иштирок этган афғонистонлик тўрт шахматчидан уч нафари мамлакат чегарасида ушланган. Бунга Афғонистонда шахмат ўйини расман тақиқлангани сабаб бўлгани билдирилган.

2025 йил май ойида Афғонистон расмийлари диний сабабларга кўра мамлакатда шахмат ўйинини тақиқлаганини маълум қилган. Ҳозирда терма жамоанинг уч аъзоси Қобулда уй қамоғида сақланмоқда ва уларнинг тақдири номаълум.

Киритилди: Бугун 12:52. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!