Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Владимир Путин ва Трамп қўнғироғи кимларга ёқмади?

Владимир Путин ва Трамп қўнғироғи кимларга ёқмади?

Билдирилган муносабатлар ва уларнинг тафсилотлари:

▪️Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас АҚШнинг Россия дизелига қўйилган санкцияларни бекор қилиш қарорини қоралади. У Европа босимни сусайтирмаслигини ва 12 октябрда Россия ҳарбий-саноат мажмуасига қарши йирик санкциялар пакети тасдиқланишини билдирди.

▪️АҚШ ва Россия ўртасидаги ёнилғи келишуви сабаб Украина делегацияси Майамидаги музокараларни тўхтатди. Бунга жавобан Оқ уй Киевга разведка маълумотларини беришни тўхтатиш билан таҳдид қилган.

▪️Дональд Трамп Украинага тинчлик битими туза оладиган янги раҳбар кераклигини ва Зеленский урушни тугатишни истамаётганини айтди. Шунингдек, Киевдан Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бермасликни талаб қилди. Акс ҳолда, бу АҚШ фермерлари учун дизель муаммосини келтириб чиқариши мумкинлигини билдирди.

▪️Россия ҳукумати дизель экспортига қўйилган тақиқни қисман бекор қилди. Бош вазир ўринбосари Александр Новак ички бозорда тақчиллик бўлмаслигини, ишлаб чиқарилган ёнилғи ички ва ташқи бозор талабини қоплашини билдирди.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!