Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик»Telegram-канали хабар берди.

Билдирилишича, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Ман» русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистондан «Термиз-автомобиль йўли» халқаро ўтказиш пунктига кириб келган.

Ушбу юк автомобили Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Текширув давомида автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари борлиги маълум бўлган. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синчковлик билан текширилганда эса, уларнинг орасига худди картошка кўринишида ясалган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 гр «гашиш» моддаси яширилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:32 24.03.2026. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!