Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зарбдорда боғча мудираси қотиллик қурбони бўлди

Зарбдорда боғча мудираси қотиллик қурбони бўлди


Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида оилавий низо ортидан аёл ўлдирилди. Марҳума мактабгача таълим ташкилоти мудираси бўлиб ишлаган, икки нафар фарзанди бор эди.

Бош прокуратура матбуот котиби маълумотига кўра, 2026 йил 29 октябрь куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

⚖️ Қотилликда гумонланиб, аёлнинг турмуш ўртоғи ушланган. У воқеадан кейин 102 рақамига ўзи қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида хабар берган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!