Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жавоҳир Синдаров АҚШдаги нуфузли шахмат турнири ғолиби бўлди

Жавоҳир Синдаров АҚШдаги нуфузли шахмат турнири ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ташкил этилган "Clutch Chess: Champions Showdown" халқаро турнирида чемпионликни қўлга киритди.

Уч кун давом этган мусобақада ҳамюртимиз 20,5 очко жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа 19 очко билан иккинчи, америкалик Фабиано Каруана 16,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Ҳикару Накамура эса 12 очко билан тўртинчи бўлди.

Синдаров чемпионлик учун 125 минг доллар асосий мукофотга сазовор бўлди. Партиялардаги ғалабалар ва қўшимча бонуслар билан бирга унинг умумий ютуғи 168 минг долларга етди.

Мазкур мусобақа Жавоҳир Синдаров учун жаҳон чемпионлиги баҳси олдидан сўнгги расмий турнир бўлди.

Энди у амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши баҳсга тайёргарлик кўради. Жаҳон шахмат тожи учун учрашув 24 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланади.

Киритилди: Бугун 11:18. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!