Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пентагон НАТО давлатларини Россияга қарши кескин баёнотлардан тийилишга чақирди

Пентагон НАТО давлатларини Россияга қарши кескин баёнотлардан тийилишга чақирди

АҚШ Мудофаа вазирлиги НАТОнинг айрим аъзоларига Россия ҳақидаги оммавий баёнотларда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди. Бу ҳақда Reuters тўрт нафар манбасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Пентагон вакиллари сўнгги ҳафталарда Литва, Латвия ва Эстония расмийлари билан мулоқот ўтказиб, Москвага нисбатан кескин риторикани юмшатишни сўраган.

АҚШ мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Элбридж Колби ҳам ушбу мурожаатларни етказган амалдорлар қаторида бўлган.

Вашингтоннинг фикрича, Россия таҳдиди ҳақидаги айрим кескин баёнотлар минтақадаги вазиятни янада мураккаблаштириб, Европа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу ҳаракатлар Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги урушни музокаралар орқали тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини фаоллаштираётган бир пайтда амалга оширилмоқда.

Пентагон мазкур маълумотларни расман тасдиқламади. Вазирлик вакили иттифоқчилар ўртасидаги хусусий суҳбатлар мазмунини изоҳламаслигини билдирди.

Киритилди: 14:44 30.10.2026. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!