Россиянинг Самара вилоятида жойлашган Новокуйбишевск нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учрагани хабар қилинди. Ҳодиса ортидан корхона ҳудудида ёнғин келиб чиққан.
Astra нашри маълумотига кўра, 30 октябрга ўтар кечаси Украина учувчисиз учиш аппаратлари мазкур саноат объектига зарба берган.
Самара вилояти губернатори Вячеслав Федорищев ҳудудда дронлар ҳужуми кузатилганини тасдиқлади. Бироқ у нефт заводига зарба берилгани ҳақида маълумот бермади.
Шу билан бирга, Москва ҳам кенг кўламли дрон ҳужумига учради. Пойтахт мэри Сергей Собяниннинг билдиришича, 29 октябрь оқшомидан 30 октябрь тонгигача Москва минтақаси томон 862 та учувчисиз учиш аппарати ҳаракатланган.
Россия томонининг маълум қилишича, дронларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали йўқ қилинган.
Хавфсизлик чоралари доирасида Москвадаги Внуково, Домодедово, Шереметьево ва Жуковский аэропортларида самолётлар қатновига вақтинча чекловлар жорий этилган.