Тез орада Теҳрон марказида “Авлиё Мариям” номли метро бекати очилади, деб хабар беради “РИА Новости” мухбири.
"Марям-э Могаддас" (Авлиё Марям) станцияси, Эронда Биби Марям номи билан танилган, Нежатоллаҳи кўчасидаги Авлиё Саркис арман Апостол черковининг ёнида жойлашган.
Эрон Ислом Республикаси раҳбарияти мамлакатдаги диний озчилик бўлган насронийларга ҳурмат белгиси сифатида унинг номи ва ички дизайни Исо Масиҳнинг онаси сиймосига бағишлашга қарор қилди.
Станция дизайнери Таня Таригмеҳрнинг айтишича, бекатнинг ички қисми Биби Марям ҳаётига ва насроний тушунчаларга бағишланган 7та панель билан безатилган. Кириш жойида эса Қуръони Каримнинг "Марям" сурасининг 6та ояти ёзилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари метро бекатининг очилишини мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги маданий мулоқот ва ўзаро ҳурмат намунаси деб атади.
РИА Новости мухбири айтишига кўра, “Авлиё Мариям” метро бекатида барча ишлар аллақачон якунланган ва ҳозирда унинг расмий очилишига тайёргарлик кўрилмоқда. Яқин кунлар ичида станция йўловчиларни қабул қилишни бошлайди.