Хитой қуролли кучлари 2023 йилда бошланган “коррупцияга қарши кураш” фонида раис Си Жинпин давридаги энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди.
Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Хитой раиси Си Жинпин 2012 йил охирида ҳокимиятга келганидан бери у тайинлаган генералларнинг 48 фоизи устидан тергов ўтказилган ёки жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлган. “Коррупцияга қарши кураш” кампанияси давомида мудофаа вазирлари, шунингдек, қуролли кучларга раҳбарлик қилувчи Марказий ҳарбий кенгаш қўмондонлари ва аъзолари лавозимларидан маҳрум қилинган.
Январ ойида Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари, Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюроси аъзоси Чжан Юся ва яна бир юқори мартабали ҳарбий амалдор, Марказий ҳарбий хизмат Бирлашган штаби бошлиғи Лю Чжэнлига нисбатан тергов бошланди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Чжан узоқ вақт давомида Сининг энг ишончли ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланган.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.