Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ кейинги 48 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин

АҚШ кейинги 48 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Вашингтон Теҳронга босимни кучайтирган ва ядро дастури бўйича келишувга риоя қилинмаса, куч ишлатиши мумкинлигини билдирган.

CNN маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти Эроннинг ядро объектларига, ҳарбий ва ҳукумат инфратузилмасига зарбалар бериш, шунингдек, хавфсизлик учун жавобгар раҳбарларни нишонга олиш каби турли ҳаракат вариантларини муҳокама қилмоқда. Аммо Вашингтон ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

Шунингдек, минтақада АҚШнинг йирик денгиз ва ҳаво кучлари жамланган бўлиб, бу Эронга босим элементлари сифатида кўрилмоқда.

Oммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эрон воситачилар орқали мулоқотга тайёр эканлигини билдириш билан бирга, ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб беришидан огоҳлантирмоқда.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!