Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Украина урушини тўхтатиш бўйича ягона ҳал этилмаган банд бор"

"Украина урушини тўхтатиш бўйича ягона ҳал этилмаган банд бор"

Ҳудудий масала Украина урушини тўхтатиш бўйича музокараларда ҳал этилмаган ягона банд бўлиб қолмоқда, дея фикр билдирди АҚШ давлат котиби.

"Бу биз ҳали босиб ўтишимиз керак бўлган чегарадир, бу ҳануз очиқ қолаётган бўшлиқ. Аммо ҳеч бўлмаганда мавзулар мажмуасини битта марказий масалага жамлашга муваффақ бўлдик", — деди Марко Рубио Сенатнинг ташқи ишлар қўмитасидаги тингловларда.

Россия, Украина ва АҚШ вакиллари иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг навбатдаги раунди 1 феврал куни Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган.

Рубионинг айтишича, кейинги музокара босқичида АҚШ вакиллари иштирок этиши мумкин, бироқ аввалги раундда қатнашган Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер бу сафар унда қатнашмайди.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!