Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ўйинда "Манчестер Сити" "Галатасарой"ни енди

ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ўйинда "Манчестер Сити" "Галатасарой"ни енди

"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 8-туридан ўрин олган "Галатасарой"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 2:0. Ўйин Манчестердаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.

Баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.

"Манчестер Сити" очколарини 16тага етказиб, умумий турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига йўл олди. "Галатасарой" эса 20-поғонага тушиб кетди (10 очко) ва плей-оффда ўйнайди.

Манчестер Сити - Галатасарой - 2:0

Голлар: Холанд, 11 (1:0). Шерки, 29 (2:0)

Манчестер Сити: Доннарумма, Аке, Абдуқодир Ҳусанов, Аит Нури, Матеус Нунес, О`Райли, Мармуш (Рейндерс, 67), Бернарду Силва, Доку (Фоден, 37), Шерки (Гонсалес, 82), Холанн

Галатасарой: Угурджан Чакыр, Санчес, Абдюлкерим Бардакджы (Эрен Элмали, 68), Якобс, Шоллои, Сара (Икарди, 86), Лемина, Гюндоган (Торрейра, 68), Сане (Каан Айхан, 80), Барыш Йылмаз (Юнус Акгюн, 68), Осимхен

Огоҳлантиришлар: Лемина, 19

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!