Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Россияга «Орешник» ракеталарини ишлаб чиқаришда ёрдам бермоқда

Хитой Россияга «Орешник» ракеталарини ишлаб чиқаришда ёрдам бермоқда

The Telegraph нашрига кўра, Пекин Москвага гипертовушли баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган станок ва ускуналарни етказиб бермоқда. Бундай ускуналарсиз «Орешник» каби ракеталарни чиқариш имконсиз эди.

Асосан гап Хитойда ишлаб чиқарилган компьютерли бошқарувли станоклар ҳақида кетмоқда. Улар Воткинск заводида аниқланган. Бу заводда «Орешник», «Искандер-М» ва қитъалараро баллистик ракеталар ишлаб чиқарилади.

Уруш давомида Хитой Россияга миллиардлаб долларлик шундай ускуналарни етказиб берган.

Бундан ташқари, Хитой микрочиплар, электрон платалар, подшипниклар, радар ва радиоэлектрон кураш учун кристаллар, ўлчов асбоблари ҳамда дронлар учун бутловчи қисмларни ҳам тақдим этмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, Хитойсиз Россия ҳозирги уруш суръатини сақлаб тура олмас эди.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!