Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда эркак ўз хотинини мактабда пичоқлаб ўлдирди

Андижонда эркак ўз хотинини мактабда пичоқлаб ўлдирди

Андижон вилоятининг Асака туманида эркак ўз хотинини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 27 январь куни соат 15:30 ларда мактабда ишловчи О.У. бирга ишловчи турмуш ўртоғи О. М. билан келиб чиққан оилавий келишмовчиликлар оқибатида ёнида олиб келган хўжалик пичоғи билан аёлга бир неча маротаба тан жарохати етказган. Натижада аёл вафот этган.

Шундан сўнг, эркак яшаш хонадонига қайтиб келиб, ушбу хўжалик пичоғи билан ўзининг қорин сохасига бир неча маротаба уриб, ўз жонига суиқасд қилади.

Ушбу пайт, эркакнинг акаси уни кўриб қолиб, шифохонага олиб боради ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: Бугун 12:09. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!