Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Маълум қилинишича, бир ҳафта олдин суд залида қамоққа олинган Одилхон Исмойиловга нисбатан Жиноят кодексининг 167 модданинг 3-қисми (“а” ва “в” бандлари) бўйича йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, яъни ишониб топширилган мол-мулкни талон-торож қилиш, 179-модда билан сохта тадбиркорлик, 189-модданинг 1-қисми билан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 209-модданинг 2-қисми (а банди) билан мансаб сохтакорлиги, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумот киритиш айблари қўйилган.

Бундан ташқари, унга 227-модданинг 2-қисми (а банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари бўйича ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни тайёрлаш, қалбакилаш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, шу жумладан акциз маркалари ва бошқа давлат белгиларини ноқонуний қўллаш билан боғлиқ айбловлари ҳам қўйилган.

Маълумот ўрнида, Одил қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжиди, “Фирдавс” масжиди ва “Хўжа Аламбардор” (Камолон) масжидида имом хатиблик қилган. Шунингдек у бир муддат “Вақф” фонди раҳбариятида ишлаган.

Киритилди: Бугун 15:32. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!