Жиззахда “Тайсон” лақабли шахс бошчилигидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Вилоят ИИБ, ДХХ каби тузилмалар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Жиззах вилоятида “Тайсон” лақабли шахс бошчилигида кўча безорилиги ва таҳдидлар билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноий гуруҳни 1986 ййилда туғилган шахс бошқарган.
Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.
Жумладан, улар 1993 йилда туғилган маҳалладошини уриб, жароҳат етказишган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси билан иш қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.
Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.