Теҳрон Ормуз бўғозини кемалар ҳаракати учун ёпиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда, бу эса жаҳон савдосига жиддий таъсир кўрсатиши ва нефт нархининг кескин ошишига олиб келиши мумкин, деб хабар беради Ал Жазеера.
Агар бу амалга ошса, жаҳон иқтисодиёти учун оқибатлар ҳалокатли бўлади. Ормуз бўғози стратегик аҳамиятга эга денгиз йўли бўлиб, ундан жаҳон савдосининг тахминан 30 фоизи, жумладан, жаҳон нефт ҳажмининг катта қисми ўтади. Бу — жаҳондаги асосий савдо артерияларидан бири бўлиб, Форс кўрфази мамлакатларидан нефт танкерларини Япония, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларига олиб боради.
Бўғознинг ёпилиши юк ташиш йўлларини Африка орқали ўзгартиришга мажбур қилади, бу эса глобал иқтисодиётга жиддий зарба беради, халқаро инқироз, энергия нархларининг кескин ошиши ва бозорларнинг беқарорлашувига олиб келади.
Bloomberg маълумотларига кўра, Эрон Ормуз бўғозини ёпиш таҳдидидан Исроил ва унинг ғарбий иттифоқчиларининг тажовузига жавоб ва босим воситаси сифатида фойдаланмоқда.