Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Теҳрон АҚШнинг Эрон фуқаролик ядровий дастурига оид таклифини рад этди

Теҳрон АҚШнинг Эрон фуқаролик ядровий дастурига оид таклифини рад этди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби маълум қилди.

"Қўшма Штатлар Эроннинг фуқаролик ядровий дастурига қарши эмас. Агар Теҳрон фақат атом электр станциялари учун мўлжалланган фуқаролик ядровий дастурини истаса, буни амалга ошириши мумкин. Биз уларга айнан шундай келишувни таклиф қилган эдик. Улар эса буни рад этди", — дея маълум қилди Марко Рубио.

Давлат департаменти раҳбарининг бошқа баёнотлари:

◾️ Вашингтон Теҳрон билан музокараларга қайтишга тайёр, буни эртагаёқ бошлашимиз мумкин;

◾️ Қўшма Штатлар Эрон ядровий иншоотларини йўқ қилиш мақсадига эришди, Вашингтоннинг кейинги қадамлари Теҳроннинг муносабатига боғлиқ бўлади;

◾️ Вашингтон Эроннинг космик дастури мавжудлигини шубҳа остига олади, улар Ойга чиқишни режалаштирмаяпти, қурол мақсадида фойдаланилувчи ишлаб чиқяпти;

◾️ АҚШ кучларининг Яқин Шарққа жойлаштирилиши Эрондан келаётган таҳдид билан боғлиқ;

◾️ Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш ҳақидаги эҳтимолий қарори можаронинг жиддий авж олишига сабаб бўлади ва бу АҚШ томонидан жавоб чоралари берилишига туртки беради;

◾️ АҚШ Хитойни Эронни Ҳўрмуз бўғозини ёпмасликка ишонтиришга чақирмоқда;

◾️ Вашингтон ҳозирча Эронга нисбатан янги ҳарбий операцияларни режалаштирмаяпти;

◾️Эрон Қўшма Штатларнинг ҳужумларидан сўнг ер остига кўмилган бойитилган уранни қазиб олиши лозим. Теҳрон қазиб олинган уранни бошқа давлатларга бериши зарур, улар эса уни камроқ даражада бойитилган уран билан аралаштириб юборишади;

◾️ Гарчи АҚШнинг ҳаво ҳужумлари ҳақидаги режалар олдиндан матбуотда ёзилган бўлса-да Теҳрон бойитилган уранини бошқа жойга кўчира олмас эди.

Киритилди: 00:51 23.06.2025. Ўқилди: 1608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!