Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланмоқда

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланмоқда

"Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Денов туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор "Й. Ф. Р."га қарашли бинонинг газ қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда газ тармоғидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 307,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:50 21.07.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!