30 июль — 1 август кунлари кучли ёмғирлар сабаб республикадаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Хавфли ҳудудлар:
▪️ Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари
▪️ Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон
▪️ Фарғона вилояти — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ
▪️ Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри
Шу боис, тоғли ҳудудлардаги аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш сўралмоқда.