Запороже вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг хабар беришича, Россиянинг Запорожедаги жазони ижро этиш колониясига уюштирган ҳужуми оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 35 киши тан жароҳати олган. Колония биноси бутунлай вайрон қилинган, яқин атрофдаги хусусий уйлар зарар кўрган.
Днепропетровск вилоятининг Каменское шаҳрига Россия томонидан уюштирилган ракета ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган. Маҳаллий ҳарбий маъмурият раҳбари Сергей Лисакнинг маълум қилишича, яраланган икки аёл оғир аҳволда.