"Яқинда Алп тоғларида АҚШ ва Британия вакиллари ҳамда Украина президенти ёрдамчиси Ермак, Украина ҳарбий разведкаси бошлиғи Буданов ва Украинанинг собиқ мудофаа вазири Залужний иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Зеленскийни алмаштириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар қилди Россия Ташқи разведка хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, америкаликлар ва британияликлар Залужний номзодини Украинанинг навбатдаги президенти лавозимига кўрсатиш ҳақидаги қарорини эълон қилишган. Ермак ва Буданов бу қарорни қабул қилган.
Кутилмаганда, Vogue журнали собиқ бош қўмондоннинг ёқимтой суратини ва у ҳақда катта мақола чоп этди. Унда Залужний украиналикларнинг ўзига хослиги, бирлик кучи ва тарихий сабоқлар ҳақида гапирган...