Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Х ижтимоий тармоғида Трампнинг можарони ҳал қилиш муддатини қисқартириш ҳақидаги янги баёнотидан сўнг:
“Трамп Россия билан ультиматум ўйнамоқда, бироқ у Россия Исроил эмас, ҳатто Эрон ҳам эмаслигини ёдда тутиши керак. Ҳар бир янги ультиматум ва таҳдид - уруш томон қўйилган қадамдир. Россия ва Украина ўртасида эмас, балки ўз мамлакати билан. Уйқучи Жонинг (Байден) йўлидан юрманг!".
Грэм бунга жавоб берди:
"Президент Трамп Россия ва Украина ўртасидаги қон тўкилишини тўхтатишга жиддий ёндашмайди деб ўйлайдиганларга: Сиз ва сизнинг ҳимоячиларингиз жуда янглишмоқдасиз. Тез орада Жо Байден энди президент эмаслигини кўрасиз. Музокаралар столига ўтиринг”.
Бунга жавобан Медведев:
"Музокаралар столига қачон ўтиришни сен ёки Трамп ҳал қилмайсизлар. Махсус ҳарбий амалиёт ўз мақсадларига эришганда музокаралар тугайди. Сизлар аввало Америка учун ишланг, қариялар!"