2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.
Кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, тест синовлари) натижаларига кўра, битта бакалавриат таълим йўналиши (таълим шакли ва таълим тилини инобатга олган ҳолда) бўйича охирги қабул ўрни учун икки ёки ундан кўп абитуриентнинг тўплаган умумий баллари тенг бўлиб қолганда, ушбу тенг балли абитуриентларнинг барчаси мазкур бакалавриат таълим йўналишига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.