Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Манчестер Сити” футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

“Манчестер Сити” футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

“Манчестер Сити” собиқ ярим ҳимоячиси Коул Палмерни жамоага қайтариш учун футбол тарихидаги энг йирик трансферлардан бирини амалга ошириши мумкин. Клуб унинг учун қарийб 300 миллион евро (250 миллион фунт стерлинг) миқдорида таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Бир неча йил аввал “шаҳарликлар” Палмерни 45 миллион фунт эвазига “Челси”га трансфер қилган эди. Футболчи ўтган мавсумларда “аристократлар” сафида юқори даражадаги ўйин намойиш қилиб, жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Шу сабабли “Манчестер Сити” уни ортга қайтаришни истамоқда. “Челси” эса футболчининг салоҳиятини инобатга олган ҳолда, бу трансфердан максимал даромад қилишни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, “Сити” дастлаб 170 миллион фунт таклиф қилган, аммо бу таклиф рад этилган.

Лондон клуби ҳозирда Палмер учун 250 миллион фунт стерлинг (тахминан 297 миллион евро) талаб қилмоқда. Агар трансфер шу суммада амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг қиммат битимлардан бири бўлади.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Палмерни жамоага қайтаришни истаётганини очиқ билдирган. Унинг фикрича, Палмер ҳозирги таркибни кучайтиришга қодир футболчи. Шу боис клуб раҳбарияти уни қайтариш учун рекорд даражадаги маблағ ажратишга тайёр.

Маълумот учун, Коул Палмер ўтган мавсум “Челси” сафида жами 52 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 гол ва 14 ассист ёздириб қўйган. Transfermarkt портали унинг қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:16 29.07.2025. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!