Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Қурилиш вазирлиги маълумотига кўра:
— Бино ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатлари ва рухсатномаларсиз қурилган;
— Эгаси уни 2012 йилда қўшнилар розилигига таяниб қуришни бошлаган;
— Илк режа 9 қават бўлган, кейин яна 3 чодирсимон қават қўшилиб, бўйи 35 метргача етган;
— 2022 йил июлда суд бинони бузиш ҳақида қарор чиқарган, аммо амалга оширилмай келинган.
Ҳозирги пайтда бинода яшаш ва фойдаланиш расман тақиқланган, шу билан бирга, биринчи қаватда ноқонуний кафе ҳам ишлаб тургани аниқланган.