Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Твиттерда АҚШ президентининг Украина бўйича ультиматумига "Трамп Россия билан ультиматум ўйнамоқда: 50 кун ёки 10…" дея жавоб қайтарди.
У икки нарсани унутмаслиги кераклиги, яъни Россия — Исроил ҳам, Эрон ҳам эмаслиги ва ҳар бир янги ультиматум бу Россия ва Украина ўртасида эмас, Трампнинг ўз мамлакати билан бўладиган урушга олиб борувчи таҳдид эканини таъкидлаб ўтди.
“Уйқучи Жо йўлидан юрма!” — дея сўзини якунлаган Медведев (Жо Байденни назарда тутган ҳолда).