Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родриго "Тоттенхэм"га ўтиш истагида эмас.
Сўнгги кунларда айнан "шпорлар" бразилиялик футболчига асосий даъвогар сифатида тилга олинаётганди. Журналист Санти Ауна хабарига кўра, 24 ёшли футболчи "Тоттенхэм"га ўтишга қизиқмаяпти - у янада каттароқ клубда ўйнамоқчи.
Родригонинг Transfermarkt сайтидаги тахминий нархи - 90 млн евро. "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо уни жамоасининг асосий таркибида кўрмаётгани учун футболчини сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Ўтган мавсумда "Тоттенхэм" Премьер-лигада 17-ўринни эгаллади, аммо Европа Лигасида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олди.