Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бутун дунё эътиборини тортмоқда

Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!

Қорақалпоғистон — Ўзбекистон ҳудудининг 37 фоизини эгаллаган катта бир Республикадир. Қорақалпоқ халқига хос бой маданият унинг миллийлигидан, гўзал ва бетакрор либосларидан, тилларда достон бўлган таомларидан ва инсон кўзини қувонтирувчи миллий рақсларидан намоён бўлади.

Мен бугун сизларга айнан Қорақалпоқ халқини дунёга танитган миллий рақсларидан сўзлаб бермоқчиман. Қорақалпоқнинг ифтихорига айланган “Айқулаш” миллий ансамбли неча йиллардан бери жаҳон эътиборини ўзига жалб қилиб келмоқда. Поълат Мадраимов асарларини либретто шаклида саҳналаштирганлиги томошабинлар диққатини рақсга қаратиб келмоқда. Ансамбл жамоаси Россия, Молдова, Жанубий Корея, Хитой ва шу каби қатор давлатларда гастроль сафарлари ҳамда турли хил фестивалларда иштирок этиб, халқаро дўстлик ришталарининг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Миллий таомига тўхталадиган бўлсак, бу кўплаб инсонларни лол қолдирган — “Жўўвери гўртик” таомидир. Қорақалпоқлар тўй ва миллий байрамларни бу таомсиз тасаввур қила олмайди. У ўзига хос Жўўвери унидан тайёрланади ва меҳмонларга тортиқ қилинади.

Сизларда қандай — билмадим, лекин бизнинг маданиятимизда миллий кийимларни кийишнинг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Масалан, аёллар допписини олайлик — у думалоқ шаклда ва қизил рангда бўлади. Унинг нозик нақшлари ва попуги инсонни ўзига жалб қилиб қўяди. Агар доппининг попуги чап томонда бўлса — бу ҳали турмушга чиқмаган қиз, агар ўнг томонда бўлса — демак бу унинг турмушга чиққанлигини англатади.

Хулоса қилиб айта оламанки, Қорақалпоғистон ҳали узоқ минг йиллар давомида яшайди. У доим қорақалпоқ халқининг қалбида гуллаб-яшнайди. Чунки ҳозирги кунда қорақалпоқ халқининг мард ўғлонлари ва бир-биридан гўзал қизлари бу Республикамизни ва унинг маданиятини бутун дунёга танитиб келмоқда. Ишонч билан айта оламанки, қорақалпоқ халқи ўз Ватанини севишдан ва унга хизмат қилишдан ҳеч қачон тўхтамайди.

Мафтуна Каримова,
Нукус шаҳри, Ватанпарвар маҳалласи 44-мактаб ўқувчиси

Киритилди: 17:41 25.07.2025. Ўқилди: 4470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!