30 июн куни, соат 12:50 да Жарқўрғон туманидаги насос стансиясидаги қувурнинг ёрилиб кетиши натижасида юқори босимдаги сув отилиши кузатилган.
Дарҳол 3 та насос агрегати фаолияти тўхтатилган ва таҳлил бригадаси тезкор тадбирлар кўрган. Тўлиқ таъмирлаш ишлари 21:00 да якунланган, 21:20 да насос агрегатлари қайта ишга туширилган.
Юзага келган ҳолат натижасида атрофдаги хонадонларга ва насос стансиясига зарар етмаган. Ҳозирда насос агрегатлари одатдаги иш тартибида фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилди Сурхондарё вилоят ҳокимлиги.