Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг «Lacetti»си топилди

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг «Lacetti»си топилди

Тошкент шаҳрида блогер Шухрат Мусаевга тегишли бўлган «Lacetti» автомобили МИБ ходимлари томонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Маълум бўлишича, Мусаев 77 та қоидабузарлик туфайли жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламаган. Шунингдек, унга нисбатан суд қарори асосида 1 миллион 648 минг сўм солиқ қарзи ва 375 минг сўм давлат божи ундирувини амалга ошириш учун ҳам ижро ҳужжатлари қўзғатилган. Қарздорга бир неча бор СМС-хабарнома юборилганига қарамай, белгиланган муддатда қарз тўланмаган. Шундан сўнг МИБ томонидан автомобиль қидирувга берилган ва топилгандан сўнг хатлаб олинган.

Ҳозирда «Lacetti» автомобили қарзларни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 15:11 19.08.2025. Ўқилди: 17949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!