«Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига кўра:
Жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;
Енгил автомототранспортлар (тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар бундан мустасно) қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.