Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси бош мураббийи Чағдан Аташ Конференциялар лигаси саралаши доирасидаги "Университет Крайова" жамоасига қарши ўйиндан олдин ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.
«Файзуллаев жамоада, у эртанги ўйинга тайёр. Аббоснинг трансфери бўйича чала қолган ҳужжат ишлари бор эди ва улар бугун ҳал қилинди», - деди Аташ матбуот анжуманида.