Аризона штатида содир бўлган фожиали воқеа бутун жамоатчиликни ҳайрат ва ғазабга солди. 10 ёшли мактаб ўқувчиси Ребекка Батисте ўз ҳаёти хавф остида эканини сезган ҳолда мактаб ўқитувчиларига мурожаат қилиб, уйига қайтармасликларини илтимос қилган. Аммо бу илтижо эътиборсизлик билан қарши олинди.
Қиз кейинчалик оғир жароҳатлар билан ҳушсиз ҳолда топилган ва шифохонага ётқизилганидан сўнг, уч кун ўтиб вафот этган. Шифокорлар унинг танасида жуда кучли қийноқ аломатларини қайд этган. Шунингдек, у тўйиб овқатланмаган, танаси сувсизлангани ҳам билиниб турибди.
Болаларни қийноққа солган шахслар сифатида қизчанинг отаси ва ўгай онаси гумон қилинмоқда. Улар қотиллик ва болаларга нисбатан зўравонлик айбловлари билан ҳибсга олинди.