Ню-Орлеан шаҳри тарихидаги илк аёл ҳоким (мэр) — Латойя Кантрелл 100 йилга қамалиши мумкин.
АҚШ федерал прокуратураси унга нисбатан фирибгарликдан тортиб одил судловга халақит беришгача — жами 11 айбловни эълон қилди.
Ҳоким аёл 2021 йилдан буён ўз тансоқчиси Жеффри Вэппи билан ишқий муносабатда бўлган. Севишганлар «асал ойи»ни ўтказиш учун АҚШ ва хорижга 14 марта сафар қилишган — ҳамма харажатлар солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳисобидан. Ҳоким тансоқчи-ёрига чипта сотиб олишга камида 70 минг доллар сарфлаган.
Севишганлар WhatsApp орқали махфий ёзишмаларни амалга оширган ва ФҚБ терговчиларини алдашган. 53 ёшли Кантрелл ҳар бир фириби учун 20 йилгача қамалиши мумкин, 52 ёшли тансоқчисига бундан ҳам кўпроқ муддат хавф соляпти.
Ҳокима кузги сайловдан сўнг лавозимидан кетади, муддатидан аввал истеъфо беришга шошилмаяпти.