Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди: “Толибон” таассуф билдирди

Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди: “Толибон” таассуф билдирди

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳрор Бурҳонов Навоий ҳайкали бузиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалиши билан ТИВ Афғонистон томони билан боғланганини маълум қилди.

“Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган жой буюк аллома хотирасига етарлича муносиб эмаслиги, шоир ва мутафаккир учун янада кўркам мажмуа қурилиши лозимлиги боис ёдгорлик маҳаллий ҳокимият томонидан олиб ташланган. Шу билан бирга, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмагани алоҳида таъкидланиб, афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирди”, деб ёзади Бурҳонов.

Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари Алишер Навоий шарафига алоҳида ёдгорлик барпо этишга ваъда берган.

Киритилди: Бугун 14:33. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!