21 августга ўтар кечаси Россия армияси Украинага кенг миқёсли қўшма ҳужум уюштирди.
"РБК-Украина" хабар беришича, шимолий ва марказий ҳудудларда ҳам портлаш овозлари эшитилган.
Маълумотларга кўра, зарбалар Украинанинг Суми, Днепропетровск, Запорожье, Львов ва бошқа вилоятларидаги объектларга қаратилган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
Зарбаларда Кинжал, Калибр ва Шаҳед ракеталари иштирок этган, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари. Ҳужумлар, шу жумладан, Ту-95МС ва Ту-160 стратегик бомбардимончи-ракета ташувчиларидан фойдаланган ҳолда, узоқ масофали Х-101 қанотли ракеталарини ташувчиси сифатида амалга оширилмоқда.
Қора денгиздан учирилган зиркон ракеталари Сумидаги инфратузилмага зарба бергани айтилмоқда, бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Украинанинг Днепропетровск вилоятининг Павлоград шаҳрида УАВ газ компрессор стансиясига келиб урилгани ва бу ерда ёнғин содир бўлганлиги айтилмоқда.