Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Тиктокер" Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилишда айбдор деб топилди

"Тиктокер" Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилишда айбдор деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукми билан В.Д. (1999 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми ва 158-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!