Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Суперлига. Бугун 25-турнинг учта учрашуви бўлиб ўтади

Суперлига. Бугун 25-турнинг учта учрашуви бўлиб ўтади

Бугун, 25 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасида навбатдаги учта учрашув ўтказилади.

Куннинг илк баҳси Олмалиқда бўлиб ўтади. Унда ОКМК ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.

Мазкур баҳс олдидан ОКМК 24 та учрашувда 39 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Қўқон-1912" эса 23 очко билан 14-поғонадан жой олган.

Соат 18:00 да Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади. Айни пайтда "темирйўлчилар" 39 очко билан 6-ўринда бораётган бўлса, "Қизилқум" 33 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Куннинг сўнгги учрашуви Самарқандда ўтказилади. Маҳаллий "Динамо" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам 24 та ўйиндан кейин 30 очкодан жамғарган. Шу боис ўзаро баҳс турнир жадвалидаги ўринлар учун курашда муҳим аҳамият касб этади.

Суперлига. 25-тур

25 октябрь, якшанба

16:00. ОКМК – "Қўқон-1912"

18:00. "Қизилқум" – "Локомотив"

18:15. "Динамо" – "Андижон"

Киритилди: Бугун 09:03. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!