Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Словакия Украинага фавқулодда электр энергияси етказиб беришни тўхтатмоқда

Словакия Украинага фавқулодда электр энергияси етказиб беришни тўхтатмоқда

Мамлакат бош вазири Роберт Фицо 23 февралдан бошлаб Словакия Украинага энергия тармоғини барқарорлаштириш учун ёрдам бермаслиги тўғрисидаги қоида амал қилишини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу биринчи ўзаро қадам бўлиб, Словакия ҳукумати ҳеч қандай халқаро қоидалар ва мажбуриятларни бузмаган.

Фицо Украина томони стратегик хомашё етказиб беришда Словакия манфаатларига зарар етказишни давом эттирса, мамлакат ҳукуматининг Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича позициясини қайта кўриб чиқиши ва кейинги чораларни тайёрлашидан огоҳлантирди.

Фицо электр энергияси етказиб беришни тўхтатишни Украина президенти Владимир Зеленскийнинг "душманга хос ҳаракатлари" билан изоҳлади.

Бош вазир бундай ҳаракатлар қаторида Россия газининг транзитини тўхтатиш ва "Дружба" қувур линияси орқали нефт етказиб беришни келтирди.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!