Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин аллақачон Учинчи жаҳон урушини бошлаган — Зеленский

Путин аллақачон Учинчи жаҳон урушини бошлаган — Зеленский

Украина президенти Россия қанча ҳудудни эгаллай олиши ва Путинни қандай тўхтатиш мумкинлиги асосий масалалардан бири эканини қайд этди.

Володимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Трамп ишончли ҳамкор бўлмаслиги мумкин. Чунки у доимо президент бўлиб қолмайди. Украина учун Америка берадиган хавфсизлик кафолатларининг ишончлилиги АҚШ Конгрессига боғлиқ;

◾️ Мен диктатор эмасман ва бу урушни бошламаганман;

◾️ Ғалаба бу украиналикларни нормал ҳаётга қайтариш ва одамлар ўлдирилишини тўхтатиш, Путин томонидан яратилган глобал таҳдидни йўқ қилишдир;

◾️ Биз ҳудудларни қайтарамиз, лекин буни ҳозир амалга ошириш миллионлаб одамлар ҳаётига зарар етказиши мумкин;

◾️ Бизда етарли қурол бўлиши ҳамкорларга боғлиқ. Аммо 1991 йил чегараларига қайтиш адолатнинг қарор топишини ва Украинанинг ғалабасини белгилайди.

Киритилди: 17:01 23.02.2026. Ўқилди: 2250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!