Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шри-Ланка фуқароси Саудияда ўлим жазосига ҳукм қилинди

Шри-Ланка фуқароси Саудияда ўлим жазосига ҳукм қилинди

Саудия Арабистонида дин ҳақидаги пости учун Шри-Ланка фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Саудияга мигрант бўлиб келган Шри-Ланка фуқароси Сивараса Аножан Facebook’да Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳақида ҳақоратли пост қолдирган. Дастлаб суд уни 5 йил қамоқ ва 3 миллион Саудия риёли жаримага ҳукм қилган.

Бироқ прокуратура жазони оғирлаштиришни сўраб апелляция берган. Натижада апелляция суди жазони ўлим жазосига ўзгартирган. Шри-Ланка ҳукумати ҳозир иш бўйича дипломатик чоралар ва афв сўраш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 20:24 29.09.2026. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!