Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин: Россия ёрдам сўраб дунё кезиб юрмаслиги керак

Путин: Россия ёрдам сўраб дунё кезиб юрмаслиги керак

Россия президенти Владимир Путин Россия бошқа давлатлардан ёрдам сўраб, «қўл очиб» юришга муҳтож эмаслигини билдирди.

Путиннинг айтишича, Россия «бутун дунё бўйлаб югуриб, таҳқирловчи тарзда садақа сўраб юра олмайди». У бундай ҳолатни, аввало, таҳқирловчи деб атади.

«Биринчидан, бу таҳқирловчи. Иккинчидан, бизга ҳеч ким ёрдам бермаслигини яхши биламиз. Учинчидан, энг муҳими — бизга бу керак эмас», — деди Россия раҳбари.

Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг молиявий тизими ва иқтисодиёти ўзини ишончли ҳис қилмоқда. У асосий вазифа «ҳеч қандай хато қилмаслик» эканини қўшимча қилди.

Россия президенти бу баёнотни 30 сентябрь куни Давлат думасининг тўққизинчи чақириқдаги биринчи ялпи мажлисига келганида билдирди.

Киритилди: 20:41 30.09.2026. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!