АҚШ прокуратурасига кўра, Давуд Ансарий Бруклинда “Чойхона” деб аталган тармоқни бошқарган. Гуруҳ ИШИД ва “Ан-Нусра” сафига Сурияга кетмоқчи бўлганлар учун пул йиғган. 2013 йилда шу маблағлар ҳисобидан камида уч киши Сурияга жўнатилган.
2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди. Уни 35 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.