Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Давлат меҳнат инспекцияси пахта терими бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Давлат меҳнат инспекцияси пахта терими бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланди.

Мавсум давомида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш, мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Давлат меҳнат инспекциясининг маълум қилишича, ташкил этилган ишчи гуруҳлар пахта йиғим-терими жараёнларида меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини мониторинг қилиб бормоқда.

Назорат жараёнларида ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши, меҳнат муносабатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, иш вақти ва дам олиш тартибига ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш талабларига риоя этилишига эътибор қаратилиши белгиланган.

Инспекция иш берувчилар ва фермер хўжаликларига пахта йиғим-терими давомида фуқароларни мажбуран меҳнатга жалб қилмаслик ҳамда болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирган.

Ота-оналарга эса фарзандларининг таълим олишига шароит яратиш ва ўқувчиларни пахта йиғим-теримига жалб қилмаслик тавсия этилган.

Киритилди: Бугун 13:38. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!