Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Абитуриентларга биринчи йўналишда супер-контракт асосида ўқишга рухсат берилди

Абитуриентларга биринчи йўналишда супер-контракт асосида ўқишга рухсат берилди

2026-2027 ўқув йили кириш имтиҳонлари натижасига кўра, 2–5-йўналишлардан бирига грант ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентлар учун ўз хоҳишига биноан 1-танлаган йўналишида ўқиш имконияти яратилди.

Унга кўра, танловда иштирок этиб, 2–5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишга рухсат берилди (мақсадли қабул асосида тавсия қилинганлар бундан мустасно).

Бунда ўқишга қабул қилиш олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан амалга оширилади.

Мазкур тартиб барча давлат олий таълим ташкилотларига, шу жумладан, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига ҳам татбиқ этилади.

Киритилди: 13:54 30.09.2026. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!