Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Швейцария бетарафлик тамойилини кучайтиришдан бош тортди

Швейцария бетарафлик тамойилини кучайтиришдан бош тортди

Швейцария аҳолисининг аксарияти мамлакат бетарафлигини мустаҳкамлашга қаратилган референдумда ташаббусга қарши овоз берди, деб хабар беради DW.

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 71 фоизи "Швейцария бетарафлигини сақлаш" ташаббусига қарши овоз берган. Ушбу маълумотлар gfs.bern жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан тақдим этилган. Худди шундай натижани Швейцария телерадио компанияси SRF ҳам эълон қилди.

Ташаббус муаллифлари Конституцияда "доимий қуролли бетарафлик" тамойилини аниқроқ мустаҳкамлашни таклиф қилишди. Хусусан, Швейцариянинг ҳарбий ва мудофаа иттифоқларида иштирокини чеклаш, шунингдек, қуролли можароларда иштирок этаётган давлатларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш имкониятини сезиларли даражада камайтириш кўзда тутилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган чоралар, шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар бунга киритилмаган.

Ташаббус Pro Schweiz уюшмаси томонидан илгари сурилган. Унинг тарафдорлари қатъийроқ қоидалар мамлакатнинг анъанавий бетарафлигини мустаҳкамлайди ва Швейцариянинг халқаро можароларга тортилиш хавфини камайтиради, деб ҳисоблашган.

Федерал кенгаш ва парламент бу таклифга қарши чиқди. Ташаббусга қарши бўлганлар, мавжуд модел ҳокимиятга ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик масалаларида зарур эркинлик беришини таъкидламоқдалар.

Швейцарияда бетарафлик тамойили Конституцияда мустаҳкамланган. Бироқ, унинг амалий қўлланилиши халқаро ҳуқуқ ва федерал ҳокимият қарорлари билан ҳам тартибга солинади.

Киритилди: Бугун 04:30. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!