Германия канцлери, шунингдек, яқинда Путинга қўнғироқ қилиб, унга Ғарбнинг позициясини етказганини эслатиб ўтди. Бундан ташқари, Шолц “Украина масаласида унинг иштирокисиз ҳеч нарса ҳал қилинмаслиги” тамойилига амал қилишга чақирди.
"Россиянинг ғалабаси ёки Украинанинг қулаши на тинчлик олиб келади, на Германия томонидан қўллаб-қувватланади", — дея маълум қилди канцлер.
Шолцнинг сўзларига кўра, урушдан кейин Украинага Россиянинг янги ҳужумини олдини оладиган кафолатлар берилиши керак, бу Европанинг ёрдамисиз амалга ошмайди.
"Берлин Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бироқ бу борада турли чекловларини олиб ташлаш керак, чунки бу Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш ва Бундесвер харажатларини кўпайтиришга тўсқинлик қилмоқда", —дея қўшимча қилди Германия ҳукумати раҳбари.