Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Сўнгги 10 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган олижаноб фалсафани давлат сиёсати даражасига кўтардик"

Шавкат Мирзиёев: "Сўнгги 10 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган олижаноб фалсафани давлат сиёсати даражасига кўтардик"

Президент Шавкат Мирзиёев “Сифатли давлат бошқаруви” дастури бўйича форум ва тақдирлаш маросимида нутқ сўзламоқда.

“Яхши хабардорсиз, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароитлар яратиш асосий ўрин эгаллайди.

Сўнгги 10 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган олижаноб фалсафани давлат сиёсати даражасига кўтардик.

Бошқарув соҳасида аҳоли учун самарали тизим яратмасдан туриб, ҳеч бир йўналишда кутилган натижага эришиб бўлмайди. Чунки ҳар бир фуқаро ўз кундалик ҳаётида ҳис қилаётган ижобий ўзгаришлар орқали давлат фаолиятига баҳо беради.

Бошқарув идоралари одамлар муаммосини, уларни қийнаётган ўткир масалаларни ўз вақтида ва адолатли ҳал эца, аҳолининг давлатга нисбатан ишончи кескин ортади. Ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия эса ислоҳотлар самарасини пасайтириб, халқнинг умидини сўндиради.

Шуни инобатга олиб, давлат бошқарувида янгича ва илғор ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз”, -деди давлатимиз раҳбари.

Киритилди: Бугун 11:01. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!